22 апрель, душанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи кунида ўзбекистонлик яна бир боксчи чорак финал жангини ўтказди.
-81 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Дилшод Рўзматов ярим финал йўлланмаси учун қозоғистонлик Бек Нурмаганбетга қарши рингга чиқиб, мағлубиятга учради. Шу тариқа Дилшод ҳам мусобақани медалсиз якунлайдиган бўлди.
Аввалроқ Ҳасанбой Дўстматов ва Шунқор Абдурасулов ҳам мағлуб бўлиб, мусобақадги иштирокини якунлаган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)