22 апрель, душанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи кунида ўзбекистонлик яна бир боксчи ўз жангини ўтказди.
-64 кг вазн тоифасида рингга чиққан Шунқор Абдурасулов индонезиялик Муҳаммад Алкасбехга ютқазиб қўйди ва мусобақани медалсиз якунлади.
Аввалроқ Ҳасанбой Дўстматов ҳиндистонлик Амит Пангалга мағлуб бўлиб, мусобақадаги иштирокини якунлаган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)