Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Пекинга келди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Президент Матбуот хизмати

Фото: Президент Матбуот хизмати

«Шоуду» халқаро аэропортида давлат раҳбарини Хитой расмий шахслари кутиб олди.

Биринчи «Бир макон, бир йўл» халқаро форуми 2017 йилда ўтказилган, унда ҳам Ўзбекистон раҳбари қатнашган эди. Бу галги саммитда 40 дан зиёд мамлакат, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Анжуман кун тартибидан минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, узоқ муддатли тараққиётнинг янги манбаларини излаб топиш борасидаги шерикликни фаоллаштириш, «яшил» иқтисодиёт ва инновацияларни илгари суриш, устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ўрин олган.

Форумнинг асосий тадбирлари эртага, 25 апрель куни бошланади.

Президент Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзиньпин, қатор давлатлар ва халқаро молиявий институтлар, шунингдек, Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар