Тошкент давлат техника университети Кончилик иши ва металлургия факультети, металлургия йўналиши 2-курс 1-17 гуруҳ талабалари мураббий бошчилигида «Ўзбекистон бўйлаб сайёҳат қил» акцияси доирасида дам олиш кунлари Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирган эди, деб хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Саёҳат давомида вилоятнинг Қўшработ туманида курсдошлари уйида меҳмон бўлган талабалар 2019 йил 20 апрель куни селда оқиб келаётган автомашина ичидагиларни – бутун бошли оила аъзоларининг ҳаётини сақлаб қолди.
Талабалар оқим билан келаётган Nexia автомобилини тўхтатиб, унинг ичидан эр-хотин, уларнинг икки ойлик чақалоғи ҳамда бувисини қутқариб олди.
Изоҳ (0)