Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 7,5 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади. Бу «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Президент фармонида кўзда тутилган.
9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронлари моддий рағбатлантирилади.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофоти тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминлайди.
Ўтган йили Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 5 миллион сўм пул мукофоти берилган эди.
Изоҳ (0)