Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакат аҳолиси ва сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ҳожатхоналарни излаш интерактив харитасини ишга туширди. Бу ҳақда «Uzbekistan.travel» хабар берди.
Санитар-гигиеник узеллар ривожланган туризм инфратузилмасида муҳим ўрин тутади. Ўрганишлар натижасида ҳозирги пайтда сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган жамоат жойлари ҳамда объектларда санитар-гигиеник узеллар ташкил қилишга эҳтиёж борлиги аниқланди, дейилади хабарда.
Интерактив харита янги санитар-гигиеник узеллар қурилиши ҳисобига мунтазам равишда янгиланади.
Изоҳ (0)