Россиянинг «Новая газета» нашри Дмитрий Медведев қўриқчилари бошлиғининг Рублёво-Успенский шоссесида уйи борлигини аниқлади, деб хабар берди «Эхо Москви».
Нашр Михаил Михеевнинг данғиллама уйини бир миллиарддан ортиқроққа баҳоламоқда. Давлат реестрида данғиллама уйнинг генералга тегишли эканлиги ҳақида маълумот йўқ. Бироқ уй Наталья Михеева исмли аёлнинг номига расмийлаштирилган.
Ҳудудда 1,5 минг квадрат майдонга эга, икки қанотли, ёпиқ галереяли уй жойлашган.
Нашр Наталья Михеева генералга ким бўлиши ба уйнинг қанча туришини аниқлашга уринди, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмади.
Изоҳ (0)