Bloomberg агентлиги томонидан тузилган Бахтсизлик Индекси (Misery Index) деб аталувчи рейтингда кетма-кет бешинчи йил Венесуэла етакчилик қилди, деб ёзади «РБК».
Ушбу рейтингга инфляция ва ишсизлик даражаси юқори бўлган давлатлар киритилади. Индекс ишсизлик ва инфляция суммасидан иборат.
Венесуэла билан бир қаторда дунёнинг энг «бахтсиз» иқтисодиёти рейтингига унинг Жанубий Америкадаги қўшнилари Аргентина (иккинчи ўрин), Уругвай (еттинчи ўрин), Бразилия (саккизинчи ўрин) ҳам киритилган.
Bloomberg’нинг таъкидлашича, ҳали ҳам иқтисодий қийинчиликларни бошидан кечираётган ЖАР (учинчи ўрин), Туркия (тўртинчи ўрин), Греция (бешинчи ўрин) ва Украина (олтинчи ўрин) рейтингнинг юқори поғонасидаги ўз ўрнини сақлаб қолган.
Дунёнинг энг «бахтли» иқтисодиётига эса Швейцария, Сингапур ва Таиланд киритилган. У ерда Bloomberg таҳлилчилари ҳисоб-китобларига кўра, ночорлик индекси энг паст кўрсаткичга эга.
Изоҳ (0)