18 апрель, пайшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган учрашувда Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси сафарда «Бухоро»га қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида «темирйўлчилар» аъзолари Арслонмурод Омонов (15) ҳамда Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг (29) киритган голлари «Локомотив»нинг ғалабасини таъминлади ва жамоа 3 очкога эга бўлди (2:0).
Ушбу турдан сўнг Тошкент клуби 12 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган бўлса, «Бухоро» эса 5 очко билан 8-поғонани эгаллаб турибди.
Суперлига
5-тур баҳси
18 апрель, пайшанба
«Бухоро»—«Локомотив» 0:2
Голлар: 0:1 — 15 Арслонмурод Омонов, 0:2 — 29 Темурхўжа Абдуҳолиқов«Бухоро»: Раҳимжон Давронов, Азамат Исроилов, Владимир Баенко, Иван Фатич, Эргаш Исмоилов, Жаҳонгир Абдумўминов, Беҳруз Шодмонов (Фирдавс Асадов, 61), Асадбек Собиржонов (Жалолиддин Убайдуллаев, 73), Достон Ибрагимов, Саламат Қутибоев, Иван Нагаев
«Локомотив»: Жавоҳир Илёсов, Даврон Ҳошимов, Игорь Йелич, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Ёван Жокич, Ҳусниддин Ғофуров (Авазбек Ўлмасалиев, 46), Жамшид Искандаров (Диёржон, Туропов, 64), Сардор Мирзаев, Арслонмурод Омонов, Темурхўжа Абдуҳолиқов (Филип Раевац)
Огоҳлантиришлар: Арслонмурод Омонов (31), Ёван Жокич (38), Саламат Қутибоев (66), Анзур Исмоилов (71)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)