16 апрель, сешанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финали жавоб ўйинлари доирасида «Ювентус»—«Аякс» баҳси якунига етди.
Беллашувда ҳисоб 28-дақиқада Криштиану Роналду томонидан очилди. Португалиялик ҳужумчи боши билан зарба бериб, Онана қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Орадан 6 дақиқа ўтиб Донни Ван де Бек ҳисобни тенглаштиришга эришди. Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида эса «Аякс» сардори Маттейс де Лигт «Ювентус» дарвозасига жамоасининг меҳмондаги иккинчи голини жойлаб қўйди.
Шу тариқа «Аякс» сенсацион тарзда «Ювентус»ни икки ўйин натижасига кўра 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди Амстердам жамоаси ярим финалда «Манчестер Сити»—«Тоттенҳэм» қарама-қаршилиги ғолиби билан куч синашади.
ЕЧЛ
1/4 финал баҳси
16 апрель, сешанба
«Ювентус» — «Аякс» 1:2
Голлар: 1:0 – 28 Роналду, 1:1 – 34 ван де Бек, 1:2 – 67 де Лигт.«Ювентус» – Шченсни, Ругани, Алекс Сандро, Де Шило (Жоау Канселу, 64), Бонуччи, Жан, Пьянич, Матюиди, Бернардески (Бентанкур, 80), Роналду, Дибала (Кин, 46).
«Аякс» – Онана, Блинд, де Лигт, Велтман, Мазрауи (Синкгравен, 11; Магалян, 82), ван де Бек, Зиёш (Ҳунтелар, 88), Тадич, Шёне, Нерес, де Йонг.
Огоҳлантиришлар: Жан (69), Роналду (90).
Биринчи ўйин — 1:1. Умумий ҳисоб 2:3.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)