17 апрель, чоршанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финали жавоб ўйинлари доирасида «Манчестер Сити»—«Тоттенҳэм» баҳси якунига етди.
Драматик кечган баҳсда 7 та гол урилди. «Сити» сафида Раҳим Стерлинг 4, 21-дақиқаларда дублга эришган бўлса, Бернарду Силва 11-дақиқада, Серхио Агуэро эса 59-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди. «Шпорлар» сафида эса Сон Ҳён Мин 7 ҳамда 10-дақиқада иккита гол уриб, дублни расмийлаштирган бўлса, захирадан ўйинга қўшилган Фернандо Льоренте 73-дақиқада жамоасини ярим финалга олиб чиққан голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Тоттенҳэм» меҳмонда урилган голлар эвазига (умумий ҳисоб 4:4) «Сити»ни чорак финалда қолдириб, яримф финал йўлланмасига эга чиқди. Энди жамоа финал йўлланмаси учун «Аякс» билан баҳс олиб боради.
ЕЧЛ1/4 финал баҳслари17 апрель, чоршанба
«Манчестер Сити» — «Тоттенҳэм» 4:3
Голлар: 1:0 – 4 Стерлинг, 1:1 – 7 Сон Ҳён Мин, 1:2 – 10 Сон Ҳён Мин, 2:2 – 11 Бернарду Силва, 3:2 – 21 Стерлинг, 4:2 – 59 Агуэро, 4:3 – 73 Льоренте.«Манчестер Сити» – Эдерсон, Уокер, Компани, Лапорт, Менди (Сане, 84), Силва (Фернандиньо, 63), де Брюйне, Гюндоган, Бернарду Силва, Агуэро, Стерлинг.
«Тоттенҳэм» – Льорис, Триппер, Алдервейрелд, Вертонген, Роуз (Санчес, 90), Ваняма, Сиссоко (Лоренте, 41), Алли, Эриксен, Сон Ҳён Мин, Лукас Моура (Дэвис, 82).
Огоҳлантиришлар: Сиссоко (41), Сон Ҳён Мин (48), Роуз (54), Ваняма (77).
Биринчи ўйин – 0:1
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)