Россиянинг «Росбалт» сайти бош муҳаррири Николай Улянов Алишер Усмонов ҳақидаги мақоладан сўнг таҳририятда тинтув ўтказилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Govoritmoskva.ru» хабар беди.
Хабарда айтилишича миллиардер номига доғ туширувчи хабар чоп этилган бўлиб, ушбу хабар юзасидан ўтган йилнинг декабрь ойида жиноий иш қўзғатилган.
Қарорда жиноий иш шунчаки интернетда тарқалган хабарлар юзасидан очилганми ёки «Росбалт» нашри ходимига нисбатанми, тушунарсизлигича қолган.
Николай Уляновнинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот органлари таҳририятдаги барча компьютерлар паролини беришни талаб қилган.
«Биз Ички ишлар органларига шу ишга алоқадор бўлган таҳририятда ишлайдиган ходимимизнинг иш жойидаги компьютеридан қаттиқ дискни олишига тўсқинлик қилмаймиз. Лекин улар «Росбалт»нинг барча ходимлари компьютерлари паролини беришни талаб қилди. Эҳтимол, биз бунга розилик берамиз, акс ҳолда улар барча компьютерларимиздаги қаттиқ дискни олиб қўйиши ва таҳририят иши тўхтаб қолиши мумкин», — деган Улянов.
Изоҳ (0)