Португалиянинг Мадейра оролида туристлар автобусининг ЙҲТга учраши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 29 нафарга етди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабарда айтилишича, жабрланганларнинг бири касалхонага етказилаётган пайтда Фуншал шаҳрида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, 50 нафар туристларни олиб кетаётган автобус ҳайдовчсини бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган ва трассадан пастроқда жойлашган уйнинг томига қулаган.
ЙТҲ оқибатида Германия фуқаролари ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)