17 апрель куни иситмаси кўтарилган Таиланд қироличаси Сирикит Чулалонгкорн касалхонасига ётқизилди, деб хабар берди «ТАСС».
Хабарда айтилишича, инфекция оқибатида иситма пайдо бўлганидан сўнг шифокорлар унга касалхонага ётишни тавсия қилган.
2018 йилнинг 19 августида ҳам иситмаси кўтарилган ва йўтали тезлашган 86 ёшли қиролича шифохонага ётқизилган. Шифокорлар унга грипп ташхисини қўйган. 11 кунлик даволанишдан сўнг қиролича Чулалонгкорн касалхонасидан чиққан.
Изоҳ (0)