«Мисс Боливия-2018» гўзаллик танлови ғолибаси Жойс Прадо ҳомиладорлиги учун унвонидан маҳрум этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилди.
Ташкилотчиларнинг айтишича, Жойс танлов шартларини бузган. Мазкур шартларга кўра, танлов ғолибаси бу унвонни янги эгасига топширмагунча турмушга чиқмаслиги ва ҳомиладор бўлмаслиги керак.
«Дунёдаги энг бахтли аёлман, чунки ҳаётим муҳаббатга тўлиқ. Бизда ҳаётимизнинг энг ажойиб босқичи бошланмоқда», — деб ёзган Жойс Instagram’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)