Перунинг собиқ президенти Алан Гарсия ўзининг миясига ўқ узиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Перунинг Telesur телеканали хабар берди.
Аввалроқ, Алан Гарсиянинг уйига полиция борганида у ўз жонига қасд қилишга уриниб, комага тушиб қолгани ҳақида хабар берилган эди. Зудлик билан касалхонага етказилган собиқ президентнинг аҳволи жуда жиддий эди.
У коррупцияда айблангани учун полиция уни ҳибсга олмоқчи бўлган. Аммо собиқ президент айбини тан олмаган.
Reuters нашрининг хабар беришича, ўтган йили Гарсия тергов ишлари тугагунича мамлакатдан чиқиши тақиқлангач, Уругвайдан сиёсий бошпана сўраган эди. Аммо Уругвай бу илтимосни рад этган.
Изоҳ (0)