16 апрель куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон расмий ташриф билан Москвада бўлди, деб хабар берди «Вести.ru».
Хабарда айтилишича, Москвада бўлиб ўтадиган музокараларда Тожикистон ва Россия ўртасидаги савдо алоқаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Хусусан, Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россияга етказиб бериш учун шарт-шароитларни яхшилаш режалаштирилган. Москва ва Душанбе ўртасида миграция масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим ҳам имзоланади.
Икки томонлама масалалар ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш учун Владимир Путин ва Эмомали Раҳмон 17 апрель куни учрашади.
Изоҳ (0)