Ўзбекистонда «Қувват» анимацион мультфильмининг 7-қисми ҳам томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Уларнинг ҳар бирида акс эттирилган лавҳалар газ, электр энергияси, сув каби табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш нақадар зарур эканлиги ҳақида болаларга муҳим маълумотлар тақдим этади.
Ўз ҳатти-ҳаракати билан болажонлар меҳрини қозонган опа-ука Тоҳир ва Зуҳра, уларнинг мушуги Карамел ҳамда робот Қувват мазкур мультфильмнинг ҳар бир қисмида ёш томошабинларга ўрнак бўлмоқда.
Мультфильм «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти кўмагида яратилган.
Изоҳ (0)