15 апрелнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё» дайжестида.
Ўзбекистонда Рамазон ойи 6 майдан бошланиши кутилмоқда.
Ой чиқишига қараб мазкур сана бир кунга фарқ қилиши мумкин.
***
Дунёдаги энг баланд бино — Дубайдаги Бурж Халифа биносининг найзасимон учи (шпил)ни яшин урди.
Воқеа акс этган видеони Дубай валиаҳди Шайх Ҳамдан Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум ўзининг Twitter’даги саҳифасида жойлаган.
***
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев расмий давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Кўксаройда Қозоғистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев тор доирада учрашув ўтказди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон транспорт, логистика, саноат кооперацияси соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришди.
Ўзбекистон ва Қозоғистонда фаолият юритаётган фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида битим имзоланди.
Қозоғистон президенти Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйди.
***
Ravon автомобиллари Россияда йиғила бошлайди.
Ўзбекистоннинг Ravon бренди Россиянинг Derways заводи билан ўз моделларини сҳеркес корхонасида йиғиш бўйича келишув имзолади.
Ёзнинг ўрталаридан бошлаб моделни пилот лойиҳаси доирасида йиғиш бошланади, кенг миқёсли ишлаб чиқариш эса йил охирларига бориб йўлга қўйиш мўлжалланган.
***
Самарқанддаги Амир Темур мақбарасида Марказий Осиёда биринчи смарт-музей очилди.
Ҳозирда ўнта кўргазма учун 5 тил — рус, ўзбек, инглиз, француз ва корейс тилларида овозли қўлланма мавжуд. Кўргазма ёки мақбара ҳақида қўшимча маълумот олиш учун меҳмонлар замонавий интерактив усуллардан фойдаланишлари мумкин.
Изоҳ (0)