Вилоятда аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда Самарқанд шаҳридаги Даҳбед, Рўдакий ва Шоҳи Зинда ҳамда Спитамен, Беруний ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмаларида йўналишсиз таксилар учун махсус жиҳозланган тўхташ жойлари қурилиши белгиланди. Бу ҳақда Zarnews хабар берди.
Шунингдек, бир ой муддатда таъмирталаб аҳволда бўлган Иштихон туманидаги 40 та, Тайлоқдаги 33 та, Паяриқдаги 26 та , Қўшработдаги 22 та , Оқдарё ва Пахтачидаги 15 тадан ҳамда бошқа туманлардаги оралиқ бекатларни таъмирлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Изоҳ (0)