Тошкентда кўчаларни патруллаш учун яна 50 та мотоцикл харид қилинади. Бу ҳақда ИИББ бошлиғининг ўринбосари Азизхон Умархонов маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz» .
«Ҳозирда пойтахтда 10 нафар мотоциклчидан иборат отряд ишламоқда. Улар ҳукумат делегацияларига ҳамроҳлик қилиш, тиқинларни бартараф этишда ўзини яхши томондан кўрсатгани учун яна 50 та мотоцикл сотиб олинади», — деди А. Умархонов.
Тошкентда тиқинлар тез-тез юзага келадиган 50 дан ортиқ чорраҳа бўлиб, мотоотряд ҳаракатни тезда тикланишига ҳисса қўшмоқда.
Маълумот учун, Тошкентдаги илк мотоотряд 2017 йил августда хизматга киришганди.
Изоҳ (0)