2019 йил I чорак якуни бўйича жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳажми 26,7 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 82 фоизга ва жорий йил бошига нисбатан 9 фоизга ўсди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар таркибида муаммоли кредитлар 65 миллиард сўмни ташкил этиб, жорий йилнинг ўтган даврида 38 миллиард сўмга ёки 1,4 мартага ошди.
Қайд этилишича, ҳисобот санасига жисмоний шахсларга ажратилган кредитларда муаммоли кредитлар улуши паст даражада бўлиб, улар 0,2 фоизни ташкил этди.
Изоҳ (0)