14 апрель, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 4-турининг марказий ўйинида амалдаги чемпион Андрей Фёдоров бошлиқ «Локомотив» Миржалол Қосимов бошқарувидаги Олмалиқнинг ОКМК жамоаси билан жанг қилди.
Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ олмалиқликлар тўпурари Зафар Полвонов Жавоҳир Илёсов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилган бўлса, 43-дақиқага келиб «темирйўлчилар» аъзоси Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳисобни тенглаштирди (1:1). Оардан икки дақиқа ўтиб тошкентликлар ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев рақиб дарвозасига гол урди (2:1).
Шу тариқа «Локомотив» клуби ОКМКга қарши кечган ўйинда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ўйиндан сўнг тошкентликлар 9 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. ОКМК ҳисобида эса 4 очко мавжуд ва жамоа 9-ўриндан жой эгаллаб турибди.
Суперлига
4-тур баҳслари
14 апрель, якшанба
«Локомотив»—ОКМК 2:1
Гол: 0:1 — 3 Зафар Полвонов, 1:1 — 43 Темурхўжа Абдуҳолиқов, 2:1 — 45 Ислом Тўхтахўжаев«Локомотив»: Жавоҳир Илёсов, Даврон Ҳошимов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Ёван Жокич, Жамшид Искандаров, Сардор Мирзаев, Арслонмурод Омонов (Азиз Омонов, 46), Ҳусниддин Ғофуров (Диёр Туропов, 80), Темурхўжа Абдуҳолиқов (Филип Рауэвац, 88 )
ОКМК: Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Дилшод Жўраев, Бобурбек Йўлдошев, Сайдулло Раҳматов, Миролюб Костич (Сардор Раҳмонов, 46), Муродбек Тошматов (Камрон Саидазимов, 46), Миржамол Қосимов (Жасурбек Ҳакимов, 70), Зоҳир Пиримов, Жасур Ҳасанов, Зафар Полвонов
Огоҳлантириш: Бобурбек Йўлдошев (27)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!