Профессионал бокснинг ўта оғир (+90,7) вазн тоифаси вакили Баҳодир Жалолов (5 та жанг, 5 та ғалаба, 5 та нокаут) Тошкент вақти билан 11 апрель тонгида ўзининг навбатдаги жангини, америкалик Брендан Барреттга қарши ўтказди.
Олти раундга мўлжалланган жанг муддатидан олдин якунланди. Баҳодир рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди ва NABF Junior Heavyweight Title чемпионлик камарига эга чиқди.
Қуйида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси бўлган Баҳодир Жалоловнинг жанги видеосини томоша қилиш мумкин:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)