• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз» @davletovuz’нинг «Гўшт нархида бодрингни кутинг» мақоласига жавоб қайтарди

    Telegramдаги @davletovuz канали бир муддат аввал жамоатчилик муҳокамасига қўйилган, 2020 йил 1 январдан пишган ғишт ишлаб чиқарувчи заводлар, оҳак тайёрлаш қурилмалари, цемент ишлаб чиқариш заводлари, иссиқхона хўжаликларини газдан узиб, кўмир таъминотига ўтказишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳаси юзасидан «Гўштнинг нархида бодрингни кутинг» сарлавҳали муносабат эълон қилган эди.

    Фото: «Ўзбекнефтгаз»

    Фото: «Ўзбекнефтгаз»

    Қарор лойиҳасини тайёрлаган «Ўзбекнефтгаз» компанияси 13 апрель куни @davletovuz’нинг муносабатига жавоб қайтарди. Компаниянинг жавоб мақоласи қуйида тўлиқ келтирилади.

    Таъкидлаш керакки, қарор лойиҳаси Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сон қарорининг ижроси ўлароқ ишлаб чиқилган. Президент қарори қабул қилинган ва ушбу вазифа қўйилган пайтда (қарор санасига эътибор беринг!) Энергетика вазирлиги йўқ эди — шу сабабли вазифа «Ўзбекнефтгаз»га юкланган.

    Нега 2020 йилнинг 1 январидан пишган ғишт ишлаб чиқариш заводлари, оҳак ишлаб чиқарувчи корхоналар, цемент ишлаб чиқариш заводлари, иссиқхона хўжаликларига кўмирга ўтиш тавсия қилиняпти?

    Биринчидан, табиий газ захираси чекланган, шу боис биз уни тежашга ва муқобил энергия манбаларига мурожаат қилишга мажбурмиз. Шу билан бирга, ҳар йилги қазиб чиқариладиган табиий газ миқдорлари, унинг тақсимотга йўналтириладиган ҳажмлари ҳам чекланган ва мақсадли етказиб бериш ҳукумат қарори билан белгиланган.

    Иккинчидан, иссиқлик электр станциялари ҳам бугун айнан муқобил энергия манбаларига ўтяпти. Масалан, Ангрен иссиқлик электр станциясида кўмирда ишлайдиган қуввати 150 МВт бўлган энергоблок 2016 йилда фойдаланишга топширилган. Бугунги кунда ушбу энергоблокда йилига 924 минг тонна юқори кулли кўмир ёқилғиси асосида 984 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга етказиб бериляпти. Бундан ташқари, Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясида йилига 2 миллион тоннага яқин кўмир, 1,7 миллиард куб метр табиий газ ёқилиб, 6,22 миллиард кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Бу республика бўйича иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 11 фоизини ташкил этади. Ҳозирда ушбу иссиқлик электр станциясида 1—5 энергоблокларни йил давомида кўмир ёқилғисидан фойдаланишга ўтказиш бўйича инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқиляпти, лойиҳа 2023 йилга якунланади.

    Учинчидан, жаҳон тажрибасидан маълум, табиий газни тўғридан-тўғри истеъмол қилиш ёки сотишдан кўра, уни чуқур қайта ишлаб, юқори қўшилган қийматли синтетик суюқ ёқилғи ва полимер маҳсулотлар ишлаб чиқариш самаралироқдир. Таққослаш учун: 3,6 миллиард куб метр газнинг ҳар минг куб метри 150 доллардан сотилса, 3,6 триллион сўм бўлади. Агар синтетик суюқ ёқилғи заводида ишлаб чиқарилcа маҳсулот қиймати 7,2 триллион сўмга тенг бўлади. Бу — хом ашёни сотганга нисбатан 2 баравар кўп дегани.

    Шу сабабли, Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2706-сон қарорига мувофиқ Шўртан газ-кимё мажмуасининг 3,6 миллиард куб метр тозаланган газ негизида йилига 307,3 минг тонна керосин, 724,6 минг тонна дизел ёнилғиси, 439,3 минг тонна нафта ва 53,4 минг тонна 53,4 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа 2020 йилда ишга туширилади.

    Тўртинчидан, Ўзбекистонда амалдаги табиий газ нархи бозор механимзларига мувофиқ эмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Бугунги кунда, барча ҳаражатларни инобатга олган ҳолда бир куб метр табиий газни истеъмолчига етказиб бериш нархи бир минг сўмдан ортиқ бўлиши керак бўлса, амалда аҳолига 320 сўмдан етказиб берилмоқда. Ҳаттоки, энг юқори нархда етказиб бериладиган истеъмолчилардан ғишт, цемент ёки оҳак заводи учун белгиланган табиий газ нархи (1 000 сўмдан) ҳам ҳаражатларни қопламайди ёки бугунги бозор муносабатларига мос эмас.

    Бешинчидан, қарор лойиҳаси «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган кўмир маҳсулотларига бозор топишга алоқадор эмас. Чунки қарор (лойиҳаси)дан мақсад — кўмир сотиш эмас, балки кўмирнинг иссиқлик энергияси тақсимотидаги улушини ошириш. Табиий газнинг республика бирламчи ёқилғилар истеъмолидаги улуши 85 фоиз бўлса, кўмирники 2,5 фоиз атрофида. Бугун кўплаб ғишт заводлари кўмирни қўшни давлатлардан импорт қилмоқда ва бу табиий газдан сезиларли арзонга тушмоқда. Ёқилғи арзон бўлса, табиийки бу маҳсулот таннархи ва провардида унинг бозордаги нархига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

    Олтинчидан, Ўзбекистондаги мавжуд ғишт, кўмир, оҳак ишлаб чиқарадиган корхоналар ва иссиқхона хўжаликлари ўтган 2018 йилда жами 1,7 миллиард куб метр газ истеъмол қилган бўлса, жорий йилда уларнинг талаби 2,7 миллиард куб метргача ошади. Хоҳласак-хоҳламасак айрим истеъмолчилар тоифаси, шу жумладан, ғишт, цемент, оҳак корхоналари ва иссиқхона хўжаликларини муқобил энергияга ўтказиш вақти етди.

    ПС: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти қарор лойиҳаси юзасидан билдирилган фикр ва таклифлар учун миннатдорчилик билдиради. Шу билан бирга, муҳокамада қатнашаётган фуқаролар ва тадбиркорларнинг таклиф-мулоҳазаларига қулоқ тутиш, муҳокама қилиш ва лозим бўлса инобатга олишга тайёрмиз. Мақсадимиз — қарор лойиҳасининг ҳар томонлама пухта, пишиқ ва мукаммал даражада ишлаб чиқиш.

    Муҳокамада иштирок этаётганингиз учун яна бир бор раҳмат.

    13.04.2019, 23:55   Изоҳ (0)   31893
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон куч тузилмаларининг ҳамкорликдаги машғулотлари якунланди (фото+видео)

    13.04.2019, 23:41

    Мудофаа вазирлигида 40 нафар ҳарбий хизматчи янги уйли бўлди (фото)

    13.04.2019, 23:29

    Саида Мирзиёева Instagram ва Facebook’да саҳифа очди

    13.04.2019, 23:22

    Ўзбекистонда 1 июлдан давлат харидларида маҳаллий дори ишлаб чиқарувчилар устунликка эга бўлади

    13.04.2019, 23:13

    Ўзбекистонда офатлар хавфини камайтиришга эришиш стратегияси тасдиқланди

    13.04.2019, 22:33

    Тошкентда мактаб директорларининг ўринбосарлари йўл посбони бўлиши мумкин

    13.04.2019, 22:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.