Ҳукуматнинг 12 апрелдаги қарори билан «2015—2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури» мақсадларига Ўзбекистонда эришиш стратегияси тасдиқланди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Стратегиянинг бош мақсади — 2030 йилгача офатлар натижасида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар сонини, шунингдек, тўғридан-тўғри иқтисодий зарарни кескин камайтириш учун аҳоли ва ҳудудларни офатлардан комплекс ҳимоя қилишни кучайтиришдир.
Қуйидагилар офатлар хавфини камайтиришнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:
- офатлар тўғрисидаги билимларни ошириш;
- офатлар хавфини бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
- офатлар хавфини камайтириш тадбирларига инвестициялар киритиш;
- офатлар юз берганда ҳаракат қилишга тайёргарликни ошириш.
- 1-босқич: 2019—2022 йиллар;
- 2-босқич: 2023—2026 йиллар;
- 3-босқич: 2027—2030 йиллар.
Қарор билан, стратегияни 2019—2030 йилларда амалга ошириш бўйича миллий ҳаракатлар режаси тасдиқланди.
Режага мувофиқ, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар хавфи ва улар етказиши мумкин бўлган зарарни баҳолашнинг методологик асослари ишлаб чиқилади.
Офатлар хавфи суғурта қилиб борилади ҳамда туризм объэктларининг хавфсизлигини таъминлаш такомиллаштирилади.
Изоҳ (0)