Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига кўмаклашувчи йўл посбони бўлиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, полковник Азизхон Умархонов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Полковник Умархоновнинг таъкидлашича, ҳозирда бу масалада Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси раҳбарияти билан музокаралар бошланган. Ҳар бир умутаълим мактабида йўл посбони лавозими жорий этилади. Бу бўйича регламент ва қонун-қоидалар ишлаб чиқилмоқда.
Шунингдек, маълум қилишларича, ҳозирда «Йўл посбони» хизматига автокорхоналарнинг 10 нафар ишчиси ҳам қабул қилинган бўлиб, яқин вақт ичида уларнинг сафини 100 нафардан ошириш режалаштирилган.
Маълумот учун, 5 апрелда Самарқанд вилоятида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига жамоатчилик асосида кўмаклашувчи йўл посбонлари хизмат фаолиятини бошлаган эди.
Изоҳ (0)