Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларида ўз расмий саҳифаларини очди.
Ҳар иккала тармоқда Саида Мирзиёева қолдирган энг сўнгги хабар — Президент Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларга оид беш ташаббуси ҳақидаги маълумотномадир.
Маълумот учун, Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги имиджини тарғиб қилиш учун масъул ПР-марказ фаолиятини, шунингдек, агентликнинг давлат органлари матбуот хизматлари билан фаолиятини мувофиқлаштиради.
Изоҳ (0)