• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Муаммар Каддафининг бойликлари қаерда? НАТО нега ҳалигача тирик? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафта мобайнида дунё матбуотида муҳокамаларга сабаб бўлган энг қизиқарли мақолаларнинг қисқача мазмунини келтириб ўтади.

    Муаммар Каддафининг бойлиги Жанубий Африка Республикасидами?

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    2011 йилда Ливиядаги исёнчи гуруҳлар томонидан ўлдирилган полковник Каддафининг йўқолган анча катта маблағдаги пули тарихда янгича бурилиш ясади, деб ёзади The Times нашри. Аниқланган маълумотларга кўра, долларларнинг изи Жанубий Африка Республикаси президенти Жейкоб Зуманинг шахсий қароргоҳига бориб тақалмоқда. Каддафи ўлимидан сўнг Ливия ҳукумати полковникнинг бойлигини мамлакатга қайтаришга ҳаракат қилди, аммо бу ҳаракат бесамар кетди.

    Маълумотларга кўра, Муаммар Каддафи ўз бойликларини ўлимидан аввал Зумага бергани ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди. Аммо 76 ёшли Зума Каддафининг пуллари ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтган.

    Ливиянинг янги ҳукумати ЖАРнинг 66 ёшли президенти Сирил Рамапосга Ливия халқига тегишли бойликларни қайтаришда кўмак сўраган, лекин Рамапос бу борадаги музокаралар ҳақида матбуотга лом-мим демаган.

    Аммо маълумотларга қараганда, Каддафининг банкири сифатида танилган Ливия миллий фаровонлик жамғармасининг собиқ раҳбари Башир Солиҳни гувоҳлар бир неча марта ЖАР пойтахти Йоханнесбургда кўрган. Ҳаттоки собиқ банкирга нисбатан Йоханнесбургнинг марказий кўчаларида суиқасд уюштирилиши натижасида у ярадор бўлгани маълум.

    БМТ хавфсизлик кенгаши махсус комиссиясининг 2017 йилдаги маърузасига кўра, Каддафининг бойликлари Африка мамлакатларига бекитилган. Яширилган маблағдан қурол-яроғ савдоси, зирҳли машина ва вертолётлар сотиб олишда фойдаланилаётгани ҳам маълум.

    2013 йилда ЖАР ҳукумати БМТ талабига биноан тахминан 540 миллион фунт стерлинг миқдоридаги маблағни Ливия ҳукуматига қайтариш ҳақида баёнот ҳам берган эди.

    Каддафи Зума билан дўстона муносабатларда эди. Зума НАТО тарафидан Ливия ҳаво ҳужумига тутилишини кескин қоралаб чиққан эди.

    НАТО нега ҳалигача тирик?

    Фото: «Риа Новости»

    Фото: «Риа Новости»

    Собиқ иттифоқ парчаланиши билан Варшава шартномаси ҳам йўқликка маҳкум бўлди. Аммо нега НАТО ҳамон яшаб келмоқда? Асосий сабаб — АҚШ. Келишувлар, дипломатия ва ўзга мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик АҚШ учун ҳеч нарсани англатмайди, деб ёзади Sabah нашри.

    НАТОнинг 70 йиллик юбилейи нишонланиши арафасида 1952 йилда Шимолий Атлантика иттифоқига аъзо бўлган Туркиянинг мазкур ташкилотга аъзолиги давом этиши номаълум бўлиб қолмоқда. Сабаби — АҚШ наздида демократик йўлдан чалғиган Туркия АҚШ муносабатларида Фатҳулла Гулен масаласи кескинлигича турибди, Россия ва Эрдўғон ҳукуматининг ташқи сиёсатдаги айрим масалалар бўйича муносабатлари анча совуқлашган.

    Турк нашрининг ёзишича, АҚШ халқаро дипломатия қоидаларига амал қилгани йўқ ва ўзини кўча безорисидек тутмоқда. АҚШ ўзи истаган вазиятда мустақил давлатларнинг ички ишларига ҳарбий аралашиши, Исроил каби иттифоқчи давлатларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига кўз юмиши, Венусуэлада бўлгани каби ҳукуматни тўнтаришга уринаётган кучларга кўмак бериши, мамлакат мудофаа тизимига мансуб ташкилотларни террористик ташкилот дея қора рўйхатларга қўшиб қўйиши мумкин.

    Агарда яна 1952 йилга қайтиб қолгудек бўлсак, биз барча бошимиздан ўтказганларимиздан сўнг яна НАТОга аъзо бўлишга ҳаракат қилган бўлармидик, деган савол билан мақолани якунлайди муаллиф. 

    Рубль — энг муваффақиятли валюта

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Bloomberg агентлигининг ёзишича, Россия тарафи фойда олиш илинжида иштаҳаси анча очилган сармоядорлардан фойдаланиб, рекорд ҳажмдаги облигацияларини чиқарди. Бунга асосий сабаб эса АҚШ Конгресси Россияга санкциялар мавзусидан чарчаганидир, деб ёзади Bloomberg.

    Лондонда жойлашган ривожланаётган давлатлар бозор иқтисодиётини таҳлил қилиш билан шуғулланадиган Manulife Asset Management агентлигининг ёзишича, ички ва ташқи бозордаги вазият барқарорлашмоқда. Шунингдек, АҚШ ва Европанинг пул-кредит сиёсати ҳам ўзгарди, Конгресс бўлса санкцияларни муҳокама қилишдан чарчади.

    Сармоядорлар Россиянинг юқори даромадли активларига қизиқиши сабаб рус рубли фаворит сифатида эътироф этилмоқда. Россия экспортининг асоси бўлган нефть эса жаҳон бозорида баррелига 70 доллардан сотилмоқда.

    Россия молия вазирлиги 10 ва 5 йилга мўлжалланга умумий қиймати 137 миллиард рубль (2,1 миллиард доллар) бўлган облигацияларни жойлаштирди. Бозордаги умумий талаб эса 200 миллиард рублни ташкил этмоқда. 1 фоизлик бонус билан тўлаб берилиши 2029 йилда амалга ошириладиган облигациялар савдосининг кечаги кундаги  умумий сотув қиймати 86,8 миллиард рублни ташкил этди.

    Бир йил аввал АҚШ санкциялари сабаб Россия банклари чуқур инқирозни бошидан кечирди, сармоядорлар ларзага келди. Иқтисодий саросима бутун ёз давом этди. Лекин бугунга келиб рубль энг муваффақиятли валюта сифати бой берган позицияларини эгаллаб олмоқда.

    Араблар оламида йўқотишлардан чарчаган Россия

    Фото: AP

    Фото: AP

    Noonpost нашрида эълон қилинган мақолага кўра, Россия араб давлатларида юз келаётган инқирозлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз таъсирини ёйишга уринмоқда.

    Ливия Халифа Хафтар қиёфасида ўзи учун керакли етакчини топди, дейди нашр муаллифи Аид Амир. Саудия Арабистони, БАА, Миср  ва Франция Хафтарни пул ҳамда қурол-яроғ билан дастаклаётган бўлса, Россия масаланинг дипломатик тарафига урғу бермоқда. Ана шу мақсадда  БМТ Хавфсизлик Кенгаши Хафтар тарафида қўлига қурол олганларни ўқ отишни тўхтатишга чақираётган бир пайтда расмий Кремль Хавфсизлик Кенгашининг йўлини тўсди. Бу хатти-ҳаракат эса, ўз навбатида, Россиянинг ўз иттифоқчисини дастаклашдаги илк ёрдами бўлди. Россия Ливиядаги тинчликни сақлашга интилаётгандек бўлса-да, аслида мамлакатдаги турли гуруҳлар билан музокаралар ўтказиб  келмоқда.

    Россияга бундан қандай наф деган савол туғилиши табиий. Ҳарбий жиҳатдан Россия энг аввало Каддафи ҳокимиятдан кетганидан сўнг бой берган Ўрта Ер денгизидаги  Ливия-Россия ҳарбий денгиз базаларидан фойдаланишни истайди. Бу эса Россиянинг Ғарбдагиларни чўчитиб туришини истаётганидан.

    Иқтисодий жиҳатдан олиб қараганда, Ливияни Россия таъсир доирасига киритиш ҳарбий-иқтисодий режаларни амалга оширишда қўл келади.  Муаммар Каддафи даврида Ливия рус қурол-аслаҳаларини сотиб оладиган энг йирик ҳамкорлардан бири эди. Каддафи кетиши ортидан Ливиянинг молиявий маблағлари оқими йўналишини ўзгартирди. Айрим маълумотларга қараганда, ўз даврида Ливия Собиқ Иттифоқ ва Россиядан сотиб олган қурол-яроғ суммаси миқдори 20-25 миллиард долларни ташкил этган.

    Геосиёсий жиҳатдан назар ташлаганда, Ливиянинг Россия таъсир доирасига қайтиши расмий Кремлнинг минтақадаги таъсирини кенгайтириб, Ғарбникини сусайтиради. Сиёсий таҳлилчилар фикрига кўра, Россия айнан шундай мақсадни асосий деб белгилаб олган. Чунки Россия Иттифоқ парчаланиб кетганидан сўнг Мағрибдаги позицияларини бой берган.

    13.04.2019, 08:57   Изоҳ (0)   148935
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ким Чен Ин КХДР давлат кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди

    12.04.2019, 23:13

    Эстония махсус хизмат ходими Россияга жосуслик қилишда гумонланиб қўлга олинди

    12.04.2019, 20:00

    Тожикистон биринчи марта ЭХҲТ хавфсизлик бўйича ҳамкорлик форумига раҳбарлик қилади

    12.04.2019, 16:05

    SpaceX илк марта ракетанинг учта поғонасини баравар қўндиришга эришди (видео)

    12.04.2019, 15:18

    Трамп Японияга сафари чоғида сумо турнирига ташриф буюради

    12.04.2019, 14:40

    Шимолий Корея йиллик бюджетнинг қарийб ярмини иқтисодий ривожланиш учун сарфлайди

    12.04.2019, 13:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.