Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин КХДР давлат кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бу мамлакат 14-Олий халқ йиғини биринчи сессияси давомида рўй берди. Сессия давомида Шимолий Кореянинг бошқа раҳбарлари ҳам сайланди.
Жумладан, Ким Чже Рен мамлакат бош вазири, Цой Рен Хэ Олий халқ йиғини президиуми раиси этиб сайланди.
Изоҳ (0)