Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Трамп билан Ханойдаги учрашуви муваффақиятсиз якунланганига қарамай, учинчи саммитни ўтказишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
«Агар биз (КХДР ва АҚШ) олий даражадаги учинчи саммитни ҳамкорларимиз билан тўғри муносабат ва тўғри ҳисоблаш усулидан фойдаланган ҳолда ўтказмоқчи бўлсак, бунга яна бир марта уриниб кўриш мумкин», — деган Ким Чен Ин Пхеньянда Олий халқ йиғини депутатлари олдидаги чиқишида.
Ким Чен Ин АҚШ ҳукумати Корея ярим оролини ядро қуролидан ҳоли этиш бўйича музокараларга муносабатини ўзгартириш учун «дадил» қарор қабул қилишини йил оҳиригача кутиш ниятида.
Шимолий Корея раҳбари сўнгги учрашувда ҳеч қандай натижаларга эришилмаганига қарамай, Трамп билан шахсий муносабатлари яхшилигича қолаётганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)