Telegram TON (Telegram Open Network) блок-платформаси синов версиясига дунёдаги чекланган миқдордаги профессионал жамоаларга киришга рухсат берди, дея хабар беради «Spot».
TON — Дуров жамоаси томонидан ишлаб чиқилган янги блок-платформа. Telegram унинг ривожланишига сармоядорларнинг 1,7 миллиард доллар сармоясини жалб қилган. Ўшанда Telegram жамоаси TON Bitcoin ва Ethereum блоcкчейнлардан тезроқ операцияларни амалга оширишни ҳамда тўлов тезлиги бўйича Visa ва Mastercard билан рақобатлаша олишини ваъда қилган.
Бошланган тест натижалари ҳақида гапириш жуда эрта, аммо «Ведомости» манбаси «жуда юқори транзакция тезлиги»ни қайд этган.
Тизимда криптовалюта сифатида Gram қўлланилади. Telegram фойдаланувчилари дунёдаги энг кенг тарқалган крипто ҳамёнга айланиши керак бўлган «Telegram-ҳамён» иловалари билан интеграция қилиниши ваъда қилинган.
Январь ойида жамоа 10 дан ортиқ юрисдиксияда ҳуқуқий масалаларни ўрганиб чиққани ҳамда уни жаҳон миқёсида кенгайтириш учун Япония, Хитой ва Буюк Британияда криптобиржалар билан фаол ҳамкорлик қилаётгани маълум қилинган. Биринчи савдолари Осиёда бошланиши мумкин ва Япония Gramнинг биринчи давлати бўлиши мумкин.
TON инвесторлари — Юрий Милнер, Роман Абрамович, Kleiner Perkins Caufiyeld & Bers, Benchmark ва Sequoia Capital. Агар платформа 2019 йилнинг 31 октябрь куни ишга туширилмаса, инвесторларга уларнинг пуллари қайтарилади.
Изоҳ (0)