Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Флойд Мейвезер билан бокс қоидалари бўйича жанг ўтказишга тайёрлигини айтди, аммо у Саул Алваресга қарши рингга кўтарилишни истамаяпти, деб хабар беради «Матч-ТВ».
Канело Алваресни мисол қилиб оладиган бўлсак, унга қарши курашларсиз, тоза бокс қоидалари бўйича жанг қилиш мен учун осон кечмайди. Бу мутлақо бошқа спорт. Ўзимнинг ҳақиқий имкониятларимни биламан.Аввалроқ Россия бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев Ҳабиб—Флойд жангини жорий йилнинг ёзида «Лужники» стадионида ўтказишга тайёр эканлиги ҳақида маълум қилганди.Флойд Мейвезерга келадиган бўлсак, у билан жанг қилса бўлади. Чунки у 42 ёшда, бироз қари. Бу бутун умрга, асрга татигулик жанг бўлади. 100 йилдан кейин ҳам UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов бокс бўйича жаҳон чемпиони Флойд Мейвезерни мағлуб этганини одамлар эслашади.
Бу ерда таваккал қилса бўлади. Фақатгина битта жанг, фақатгина Мейвезер билан. Мазкур жангни бу йил ўтказишни ўйламаяпман. 2019 йил UFC’да жанг қилишни режалаштирмоқдаман.
Ҳабиб Нурмагомедов, енгил вазн тоифасида UFC чемпиони
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)