10 апрель, чоршанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида навбатдаги 2 та ўйин бўлиб ўтади.
Криштиану Роналду етакчилигидаги Туриннинг «Ювентус» клуби сафарда «Аякс» билан баҳсга киришади.
Эслатиб ўтамиз, туринликлар мусобақа 1/8 финалида «Ателито Мадрид»ни икки ўйин натижасига кўра 3:2 ҳисобида енгган бўлса, «Аякс» амалдаги чампион «Реал Мадрид»ни 5:3 ҳисобида таслим қилганди.
Шу куни Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги «Манчестер Юнайтед» «Олд Траффорд» стадионида Эрнесто Вальверде бошлиқ Каталониянинг «Барселона» клуби билан жанг қилади. Иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
Маълумот учун, «қизил иблислар» нимчорак финалда Парижнинг ПСЖ клубини икки ўйин натижасига кўра меҳмонда урилган голлар эвазига мағлубиятга учратганди (3:1, 0:2). Каталонияликлар эса Франциянинг бошқа бир жамоаси «Лион»ни йирик ҳисобда таслим қилганди (5:1).
ЕЧЛ
1/4 финал баҳслари
10 апрель, чоршанба
«Аякс»—«Ювентус» 00:00
«Манчестер Юнайтед»—«Барселона» 00:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)