Қозоғистон учун ташқи сиёсий курс ўзгармаслиги жуда муҳим. Бу ҳақда мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ТИВ раҳбари Бейбут Атамқулов билан ўтказилган учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
«Ҳозир асосийси — аввал ишлаб чиқилган ташқи сиёсий курси ўзгартирилмаслиги. Биринчи навбатда яқин қўшниларга эътибор қаратиш керак. Алоқалар ўзаро ишончли бўлиб қолиши керак», — деди Назарбоев.
Назарбоев учрашувда мамлакатда бўлиб ўтган сиёсий ўзгаришларга эътибор қаратди.
«Қозоғистонда жуда муҳим ўзгаришлар юз берди. Амалдаги Конституцияга амал қилган ҳолда, ҳукуматни тинч ва осойишта транзитини таъминладик, буни бутун дунёга кўрсатдик», — деди биринчи президент.
Изоҳ (0)