Суриянинг Ҳама шаҳрида бир гуруҳ худкуш террорчилар ҳарбийларга ҳужум қилди, деб хабар берди «РБК».
Террорчилар белида портовчи қурилма ўрнатилган бўлган. Ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида суриялик ҳарбийлар бўлганми-йўқми маълум қилинмаган.
Ҳужум ҳарбийлар томонидан вақтида аниқланган ва бартараф этилган.
Хабарда айтилишича, бундай ҳужум тури ИШИД террорчилари томонидан мунтазам уюштирилади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)