Буюк Британия парламенти бош вазир Тереза Мэйнинг Евроиттифоқдан Brexit’ни 30 июнгача кечиктиришни сўраш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Буни ёқлаб 420 нафар депутат овоз берди, 110 киши қарши чиқди.
Евроиттифоқ етакчилари Brexit’ни кечиктириш ҳақидаги масалани бугун, 10 апрелга белгиланган саммитда кўриб чиқади. Агар бу борада якдил қарорга келинмаса, Буюк Британия 12 апрелда ўз-ўзидан Евроиттифоқдан чиқиб кетади.
Изоҳ (0)