АҚШнинг Невада штатида 13 ёшли Уильямс Престон пул йиғиб, онасига машина совға қилди, деб ёзади Forum Daily.
Маълум бўлишича, аёл ажрашган бўлиб, учта болани ёлғиз катта қилаётган бўлган. У тинимсиз иш қидирган, лекин топа олмаган.
Бола машина олиш учун Xbox ўйинини сотган. Онасига билдирмаган ҳолда қўшнисининг ҳовлисидаги газонларни кесиш билан шуғулланган. Топган пулларини узоқ вақт йиғиб бориб, унга ишлатилган машина сотиб олган.
Уильямс машина ҳақида айтганида аввалига онаси бунга ишонмаган. Кейин ҳовлида машина турганини кўриб, хурсандлигидан йиғлаб юборган.
«Мен ўз ўғлим билан фахрланаман», — деб ёзган аёл ўзининг Facebook’даги саҳифасида ва ўғлининг машина олдида тушган суратини жойлаган.
Изоҳ (0)