Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 9 апрель, сешанба куни маҳаллий телеканаллар эфирида мамлакат фуқароларига мурожаат билан чиқди, деб хабар берди «Nur.kz».

Фото: «Nur.kz»Қосим-Жомарт Тўқаев ўз мурожаатида мамлакатда муддатидан илгари президентлик сайловлари ўтказилишини эълон қилди.
«Конституцияга мувофиқ мен Қозоғистон республикаси президентлигига муддатидан аввал сайлов ўтказишга қарор қилдим. Сайлов 2019 йилнинг 9 июнь куни бўлиб ўтади», — дейди Қосим-Жомарт Тўқаев.
У бу масалада элбаси – «миллат етакчиси» Нурсултон Назарбоев билан маслаҳатлашганини қайд этиб ўтган.
Тўқаев ўз мурожаатида сайловларда иштирок этиши масаласига ойдинлик киритмаган.
Изоҳ (0)