Киевда президентликка номзод Владимир Зеленский жамоаси штаби яқинида оломон тўпланган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Штабнинг таъкидлашича, идорага фуқаролар билан бирга бир нечта телеканаллар вакиллари ҳам келган. Бундан ташқари, оломон асосан кекса кишилар ва талабалардан иборат бўлган.
Зеленский тарафдорларининг айтишича, уларнинг жамоаси аъзоларига салбий таъсир қилиш учун ахборот босими ўтказилмоқда.
Шу билан бирга, Киев шаҳар маъмурияти матбуот хизматининг хабар қилишича, расмийлар оммавий тадбир ўтказилиши ҳақида огоҳлантирган.
Изоҳ (0)