Россия олтин-валюта захиралари 2019 йил 1 апрель ҳолатига 487,8 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Бу охирги 5 йил давомидаги максимум эканлиги билдирилмоқда. 2014 йил 1 март ҳолатига бу кўрсаткич 493,3 миллиард, 1 апрелда эса 486 миллиард долларга тенг бўлганди.
5 йил давомида олтин-валюта захиралари структурасида олтиннинг улуши икки баробар — 8,9 фоиздан 18,5 фоизга етди.
Изоҳ (0)