Буюк Британия парламенти қуйи палатаси мамлакат ҳукуматини ЕИдан келишувсиз чиқмаслик учун талаб қилинадиган Brexit’ни кечиктириш бўйича қонун лойиҳасини ниҳоят маъқуллади. Қонун лойиҳаси учун 309 нафар депутат овоз берди, қарши — 81 киши, дея хабар беради «TJournal».
Янги қонунга кўра, ҳукумат Brexit’ни кечиктирилиш санасини таклиф қилиши керак, буни эса Бош вазир Тереза Мэй Европа Иттифоқидан сўрайди.
Парламентнинг иккала палатаси ҳам тасдиқланганидан сўнг, қонун лойиҳаси қироллик санкцияларини олди. Ҳукуматнинг таклифи қонунга мувофиқ — Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш муддатини узайтириш бўйича эртага парламентда муҳокама қилинади.
Қонун лойиҳаси муаллифи ва Ишчи партиясининг вакили Иветт Купер, ҳужжат аллақачон қироличанинг розилигини олганлигини ёзган. Унинг сўзларига кўра, парламент «бетартиблик ва зарарга қарши» овоз берган.
Изоҳ (0)