Тошкент кўчаларида ўрнатилган йўл белгилари қайта кўриб чиқилмоқда. Апрель ойининг биринчи ҳафтасида 24 та «тўхташ тақиқланган» йўл белгилари олиб ташланди, деб Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, март ойининг охирида Тошкентда ЙҲХББ қоидани бузган тартибда тўхтаб турган транспорт воситаларини автоматик равишда қайд этишни бошлаган эди.
Ушбу видеокамера қуйидаги тартибда ишлайди: махсус автомобиль салонига ўрнатилган камера тўхтаб турган автомобиллар жойи ва давлат рақамларини автоматик равишда қайд этади. Орадан 5-10 дақиқа ўтиб автомобиль худди шу йўналишда такроран ўтади ва тўхтаб турган автомобиллар рақамларини биринчи ўтишда қайд этилган рақамлар билан солиштиради. Икки маротаба ҳам тўхтаб тургани қайд этилган автомобилга жарима ёзилади.
Изоҳ (0)