Сурхондарё вилояти ИИБ Термиз шаҳар ички ишлар бўлими кўп қаватли уй омборхонасидаги портлашда ҳалок бўлган икки эркакнинг шахсини аниқлади, деб ёзади «Газета.uz».
Аввалроқ «Дўстлик» маҳалласидаги Алишер Навоий кўчасида жойлашган 10-уйнинг чап томонида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида портлаш содир бўлгани хабар берилган эди.
Ҳалок бўлганлар — Термиз фуқароси Р.Абдураҳмонов (1958 йилда туғилган) ва Ангор тумани фуқароси Р.Имомалиев (1962 йилда туғилган). Портлаш кўп қаватли уйнинг ертўласида — «Орзу Омад» хусусий корхонаси омборхонасининг ичкарисида юз берган, у ерда пенопласт буюмлар, ҳожатхона қоғози ва бошқа маҳсулотлар сақланган. Корхона Б.Имомалиевга тегишли.
Портлаш 8 апрель куни эрталаб 11:32 да қайд этилган.
Изоҳ (0)