7 апрель куни Самарқанд шаҳрида Миллий гвардиянинг вилоят бўлимига муддатли ҳарбий хизматни ўташга келган йигитлар Ҳарбий қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Registon майдони олдида бунёд этилган Ўзбекистон биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ўз Ватанига, халқига ва Президентига садоқатларини изҳор этди.
Тантанали маросимдан сўнг муддатли ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари эътиборига аскарлар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Изоҳ (0)