Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси жорий йил 1 апрелдан корейс миллатига мансуб фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон фуқаролигини расмийлаштиришда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни бошлади. Бу ҳақда ушбу давлат дипломатик миссиясига таяниб, «Газета.uz» маълум қилди.
Жумладан, элчихона фуқаролик олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлашда ҳуқуқий маслаҳат бериб, кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга бу жараёнда жисмоний ёрдам кўрсатмоқда.
«Элчихона фуқаролиги бўлмаган этник корейслар мазкур дастур ёрдамида Ўзбекистон фуқаролигини олиш ҳамда янада ишончли ҳуқуқий мақомга эга бўлиш, шунингдек, Корея Республикасида бўлиш билан боғлиқ қулайликлардан фойдалана олишларига умид билдиради», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)