Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасидаги айрим объeктларда 9 апрель куни соат 11.00 дан 17.00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Тошкент шаҳар ҳудудий газ таъминоти тармоқлари бўлими ҳудудда ўрта босимли газ қувуридан газ сизиб чиқиши билан боғлиқ камчиликни бартараф этиш билан шуғулланади.
Аҳоли турар жойлари:
4 та 4 қаватли уйда.
Маиший-коммунал объектлар:
Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг сув ҳавзаси ва қозонхонаси.
Изоҳ (0)