5 апрелдан Самарқанд вилоятида давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига жамоатчилик асосида кўмаклашувчи йўл посбонлари хизмат фаолиятини бошлади. Бу ҳақда «Zarnews» хабар берди.
«Йўл посбони» жамоатчилик тузилмаси ИИВ буйруғи асосида ташкил этилиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига кўмак сифатида фаолият олиб бориши кўзда тутилган. Ушбу ишга жалб этилган дастлабки 60 нафар йўл посбонлари гувоҳнома, махсус кийим ва зарур анжомлар (ҳуштак ва байроқча) билан таъминланди.
Хабарда айтилишича, ўз вазифасини юқори савияда бажарган ва соҳа ишини яхши ўзлаштирган йўл посбонларини келгусида давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспекторлигига қабул қилиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)