4 апрелнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё» дайжестида.
Ҳаж сафари харажатлари арзонлашади.
Бу ҳақда 4 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси қошидаги дин ишлари бўйича қўмита томонидан оммавий ахборот воситалари учун ташкил этилган брифингда маълум қилинди.
Шунингдек, брифингда хабар қилинишича, ҳар ойда 7 минг нафар ўзбекистонлик Умра сафарига йўл олмоқда ҳамда ўзбекистонлик Ҳаж зиёратчилари беш юлдузли меҳмонхонада яшамоқда.
***
Хоразмда яна уч эгизак туғилди.
Чақалоқларга Шавкатжон, Мирзиё, Миромон деб исм қўйилган. Қўшкўпир туман ҳокими чақалоқларга учта коляска совға қилган.
***
Андижон шаҳрида ҳайвонот боғи фойдаланишга топширилди.
Саксонга яқин қафасга турли қитъалардан келтирилган африка илонлари, тимсоҳлар, шерлар, гавая макакалари, эму товуси (Австралия), ўрдак ва оққушлар, шунингдек, ёпиқ павильонларга эса қушлар ҳамда сув ости жонзотлари олиб келиниб, парваришланмоқда. Ҳайвонот боғининг юқори қисмида эса келган меҳмонлар учун турли кўринишдаги аттракционлар, салқин ичимликлар ва музқаймоқ кафеси, автодром, батут мажмуаси, дорбозлар майдони ҳам қурилган.
***
Uzbekistan Airways Жидда ва Нью-Йоркка қатновлар сонини оширди.
2019 йил 1 апрелдан бошлаб Uzbekistan Airways Миллий авиакомпанияси Тошкент—Жидда—Тошкент йўналиши бўйича қатновлар сонини оширди.
Шунингдек, 2 апрелдан Нью-Йорк шаҳрига учинчи мунтазам йўловчи қатновлари йўлга қўйилган.
***
Чинозлик «Аҳмадбой»нинг суд иши давом этмоқда.
Судья Хайриддин Шермуҳаммедов раислигида 11 нафар жабрланувчининг даъво аризасига кўра, «Аҳмадбой» ва унинг 15 нафар жиноий шерикларига нисбатан суд тергови ўтказилмоқда.