Россия президенти Владимир Путин жиноий ҳамжамиятни ташкил этганлик ёки унда иштирок этганлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қонунда жиноят олами раҳнамолари учун жиноий жавобгарлик белгиланиши ҳам кўзда тутилмоқда.
Россия Жиноят кодексига янги — «Жиноий гуруҳларда етакчилик қилиш» ҳақидаги модда киритилди.
Ушбу моддага мувофиқ, «авторитет»лар 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ва 5 миллион рублгача жаримага тортилиши мумкин.
Изоҳ (0)